Бугун туман ҳокими Хушнуд маҳалласида бўлиб, «Обод маҳалла», «Обод кўча», «Обод хонадон» дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Хусусан, фуқаролар хонадонларида бўлиб, маҳалла аҳлининг ўз ўзини банд қилиши мақсадида ташкил этилаётган иссиқхоналар шароити, камчиликларини ўрганиб, масъулларга тегишли топшириқлар берди.
Шунингдек, маҳаллада «Яшил макон» дастури доирасида аҳоли ташаббуси билан амалга оширилаётган ишлар, таъмирлаш, ободонлаштириш ишларини ҳам кўздан кечирди.