info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Tуман ҳокими «Обод маҳалла, »Обод хонадон«, »Обод кўча" дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди

timeicon 21-10-2023

Бугун туман ҳокими Хушнуд маҳалласида «Обод маҳалла, »Обод хонадон«, »Обод кўча" дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Хусусан, таъмирлаш, ободонлаштириш, қурилиш ишларини кўздан кечириб, маҳалла раиси билан бирга фуқароларнинг таклиф ва мулоҳазалари хусусида сухбатлашишди.

Шундан сўнг, туман ҳокими иссиқлик қувурини яхшилаш мақсадида асосий тармоқдан 340 метр масофада қувур тортиш ишлари амалга оширилаётган ҳудудга бориб, иш жараёнлари билан танишди.

Таъкидлаш жоиз, бу ишлар натижасида Ал-Фарғоний маҳалласи, Йўлдош-4 мавзесининг охирги иссиқлик қувурига етиб борадиган нуқталар яхшиланади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech