info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

«Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» мезонларини жорий этиш бўйича Республика штабининг йиғилиши бўлиб ўтди

timeicon 19-09-2023

Куни кеча туман ҳокимлигида «Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» мезонларини жорий этиш бўйича Республика штабининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш Президент Администрацияси масъул ходими, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси ва Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи бошчилигида ташкил этилди.

Унда хатлов натижасида ҳолати ўрганилган хонадонлар 4 тоифага ажратилгани ва ўта оғир шароитдаги, таъмирга муҳтож хонадонларни таъмирлаш чоралари ҳақида сўз борди.

Шунингдек, маҳаллада олиб борилиши керак бўлган тозалаш ва ободонлаштириш ишлари, ўтказилган тиббий кўрик натижалари ҳамда бошқа масалалар муҳокама этилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech