Янгиҳаёт туманида “Нуроний” жамғармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида “Ғайратли кексалар” шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.
Хусусан, куни кеча туман спорт мактабида мини футбол бўйича беллашув бўлиб ўтди. Унда “Файзли” маҳалласи биринчи ўринни, “Гулшанобод” маҳалласи иккинчи ўринни, “Зарбдор” маҳалласи эса учинчи ўринни эгаллади.
Мусобақа якунида ғолиб жамоалар ва фаол иштирокчилар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.