info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

“Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот билимда!” - Ш.Мирзиёев

“Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот билимда!” - Ш.Мирзиёев
timeicon 23-12-2022

“Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот билимда!”
Ш.Мирзиёев

Яна бир тарихий сана ва Ўзбекистоннинг порлоқ келажаги учун яна бир муҳим қадам. Президентимиз томонидан 2023 йилнинг “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” дея эътироф этилиши нафақат раҳбар аёл, балки она сифатида ҳам келажакка, жўшқин тараққиётни олдиндан кўра билган юртбошимизга чексиз ишончимни ва масъулиятимни оширди. Мурожаатни диққат билан бир нафасда тингладим. Икки соатдан ошиқроқ маъруза давомида барча йўналишларни ривожлантириш, янги тизимга ўтиш, нима учун бу йўналишлар яратилганлиги ва унинг мазмун-моҳиятини халқчил тилда изоҳлаб тушунтириб бериш, инонтириш кучли лидер қобилиятидир. Президентимиз энг долзарб бўлган 6 та йўналиш бўйича таъкидлаб ўтдилар. Унда фарзандлар камоли, юрт равнақи, ривожланишдан тортиб, инвестиция киритиш, энергетика ва экология соҳасини ривожлантириш, аҳолининг ўсиш нуқталаридан тортиб, йирик шаҳарларга айланаётган шаҳарлар, тилга эътибор, фуқароларга хизмат кўрсатаётган транспорт воситаларини кўпайтириш, мактабларда таълим сифати ҳамда жамиятда ўқитувчи касби нуфузини ошириш, мактаб ва мактабгача таълим биноларини кўпайтириш ва унда таълим олаётган фарзандларни бепул овқатланишини жорий этиш, маҳалла тизимига янада ишонч билдирилиши, бир сўз билан айтганда, инсон қадри учун керак бўлган барча омиллар санаб ўтилди. Қолаверса, буюк алломалар тарихига, уларнинг ёзган асарларига эътибор қаратиш ҳар қандай катта лойиҳаларнинг ечимини беради, деб таъкидладилар.

Ирода Абдуллаева, Янгиҳаёт туман ҳоким ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech