Бугун Миллий гвардия Янгиҳаёт тумани "Қўриқлаш" бўлимининг шахсий таркиби иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат" манавий-маърифий тадбири ўтказилди.
Тадбирда туман дин ишлари бўйича бош мутахассиси ва масъуллар томонидан ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашнинг аҳамияти, диний бағрикенглик ва виждон эркинлиги тушунчаларининг мазмун-моҳияти, экстремизм ва терроризм билан боғлиқ таҳдидларнинг олдини олиш ҳақида тушунчалар берилди.