Янгиҳаёт тумани ҳокимиятида маҳалла хотин-қизлар фаолларининг фаолиятини самарали олиб бориш учун талаб этиладиган билим ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида 30 нафар маҳалла фаоллари учун навбатдаги ўқув семинари ташкил этилди.
Унда ишсиз хотин-қизларнинг эҳтиёж ва қизиқишларини инобатга олган ҳолда уларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитиш механизмлари, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда эрта туғруқ ва эрта никоҳнинг олдини олиш мавзусида атрофлича тушунча ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тубдан яхшилашга доир таклифлар муҳокама этилди.