Туманимизнинг 331-сонли умумтаълим мактабида маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирокида "Уч авлод учрашуви" ташкил этилди. Тадбирда "Нуроний" жамғармаси туман бўлими бошлиғи ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари қатнашди.
Учрашувда мутахассислар бугунги кунда ёшлар учун яратилган кенг имкониятлар билан бирга уларни йўлдан адаштириши мумкин бўлган иллатлар ва турли ёд ғоялар ҳам авж олаётганини таъкидлашди. Шу мақсадда кекса авлод вакиллари ўзларининг бой ҳаётий тажрибалари, меҳнат фаолияти ва бошдан кечирган қийинчиликлари ҳақида сўзлаб, тадбир иштирокчиларига қимматли тавсия ва насиҳатлар беришди.
Тадбир якунида эса “Нуронийлар куйлаганда” ансамбли томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият улашди.