Бугун эрта тонгдан Ўзбекистон Республикаси Президенти админстрацияси масъули, туман ҳокими, сектор раҳбарлари бошчилигида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган навбатдаги саф йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда масъул корхона ва ташкилотлардан бириктирилган масъуллар бир ой давомида маҳаллалардаги кўп қаватли уйлар, ижтимоий объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиб чиқиши хусусида сўз борди.
Шунингдек, ҳар бир аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, ободонлаштириш ишларини жадал давом эттириш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.