info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Навбатдаги "Прокурор ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди

timeicon 18-04-2025

Куни кеча Янгиҳаёт туман прокуратурасида ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Унда туман прокурори ва масъуллар ёшларнинг турли муаммо ва таклифларини тинглаб, уларни атрофлича ўрганиб чиқишди. Натижада бир қанча фуқароларнинг масалалари шу йернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Бундан ташқари, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг таълим олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида тегишли идора вакиллари билан йиғилиш ҳам ташкил этилди. Йиғилишда бу борада ҳозирга қадар амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар таҳлил қилинди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech