Навбатдаги «Микролойиҳалар ярмаркаси»
Куни кеча «Ёрқинҳаёт» маҳалласида туман камбағалликни қисқартиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими ҳамда 11 та тижорат банклари ҳамкорлигида «Микролойиҳалар ярмаркаси» бўлиб ўтди.
Бунда ҳоким ёрдамчилари томонидан туманимиздаги 30 та маҳаллада истиқомад қилувчи 150 дан ортиқ ишсиз ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш истагида бўлган фуқаролар таклиф этилди.
Ярмарка давомида 20 дан ортиқ фуқароларга банклар томонидан имтиёзли кредит ажратиш бўйича кўмак кўрсатиладиган бўлди. Шунингдек, 10 нафар шахсларнинг ишга жойлашишлари учун йўлланма берилди.