Навбатдаги "Илмдан ўзга нажот йўқ" маънавий-маърифий мазмундаги профилактик суҳбат 8-умумтаълим мактабида ташкил этилди.
Мактаб битирувчилари иштирокидаги тадбирда "виждон эркинлиги" тушунчасининг мазмуни тушунтирилиб, ёт ғояларнинг асил моҳияти, ёшлар онгини манипуляция қилишда турли ахборот хуружларининг мақсади ҳамда миссионерлик ва прозелитизмнинг маънавий барқарорликка таҳдиди ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, ҳозирда илм олиш учун барча имкониятлар яратилгани ва ёшлар бундан унумли фойдаланиши кераклиги таъкидланди.