Бугун туман ҳокимлигида Тошкент шаҳар прокурор ўринбосари, туман ҳокими, сектор раҳбарлари бошчилигида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари, шу вақтга қадар аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилган ишлар, ободонлаштириш ишлари бўйича маълумотлар тақдим этилди. Мутасаддилар томонидан келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.