Муаммо ўз ечимини топди!
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Қипчоқ кўчасидан Файзли кўчасига ўтадиган автомобиль йўлида асфальт ковланиб, машиналар ҳаракати учун ноқулайлик келтираётгани ҳақида эълон қилинган материалга расмий муносабат билдириб, муаммо масъуллар томонидан қисқа муддатда ҳал этилиши ҳақида айтган эдик.
Суратлардан ҳам кўриш мумкинки, фуқароларнинг мурожаати ўз ечимини топиб, муаммо бартараф этилди.
Туман равнақига ҳисса қўшиш истагида бўлган ва мавжуд муаммоларни мутассаддиларга етказишда фаол бўлган барча фуқароларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.