info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Миллий тиббиёт маркази нуронийлар диққат марказида

timeicon 08-09-2023

Миллий тиббиёт маркази нуронийлар диққат марказида

Туманимиз нуронийлари, маҳалла раислари, маҳалладаги ёшлар етакчилари, маҳалла фаоллари мамлакатимиздаги энг йирик ва замонавий Миллий тиббиёт марказига бориб, у ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.

Марказ замонавий кўринишга эга бўлиб, қурилиш ва жиҳозлашда хорижнинг илғор тажрибасига таянилган.

Миллий тиббиёт марказида жарроҳлик, урология, трансплантология, травматология-ортопедия, гинекология, кардиохирургия, нефрология, кардиология, эндокринология, кардиоревматология, стоматология ва бошқа бўлимлар ташкил этилган. Жами 169 турдаги мингтадан кўп илғор тиббий асбоб-ускуналар ўрнатилган.

Марказ беш юз ўринга мўлжалланган. Амбулатор ва стационар тартибда икки юздан ортиқ тиббий хизмат кўрсатилади.
Маълумотларга қараганда муассаса фаолиятида Германия, Туркия, Жанубий Корея каби давлатларнинг етакчи клиникалари билан ҳамкорлик қилинади. Чет эллик шифокорлар, ўзимизнинг хорижда малака оширган мутахассисларимиздан иборат жамоа – 250 нафар шифокор, 500 нафар ўрта тиббиёт ходими фаолият олиб боради.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech