Бугун туманимиз ҳудудида жойлашган Давлат Божхона қўмитаси Миллий кинология марказида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида “Огоҳлик – давр талаби ёхуд ъсохта уламоларъ қармоғига тушманг!” мавзусида маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.
Ушбу тадбирда Тошкент шаҳар "Маърифий тарғибот маркази" муассасаси директори ва “Нурул Ислом” жоме масжиди имом-хатиби томонидан марказ ходимлари билан маънавий-маърифий ишлар олиб борилди.
Тадбир давомида ёшларни жамиятга зид бўлган ёт ғоялардан асраш, турли экстремистик ва террористик гуруҳлар таъсирига тушиб қолишларига йўл қўймаслик, шунингдек, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун ҳамда "Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати консепсияси" мазмун-моҳиятига доир фикр-мулоҳазалар билдирилди.