«Микролойиҳалар ярмаркаси»да 45 нафар фуқаро масаласи ижобий ечим топди
Хабарингиз бор, туман камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими, тижорат банклари ходимлари ҳамда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳамкорлигида микролойиҳалар ярмаркалари ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, куни кеча шу каби тадбирларнинг бири туманимизнинг «Ёрқинҳаёт» маҳалласида ташкил этилди. Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, туман савдо-саноат палатаси масъуллари иштирок этди.
Ярмаркада вақтинча ишсиз ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган 100 дан ортиқ фуқаролар қатнашди. Уларнинг 15 нафарига ишга жойлашиши учун йўлланма берилди. Бундан ташқари, 30 дан ортиқ имтиёзли кредитлар ажратилиши бўйича аризалар расмийлаштирилди.