Туман ҳокимлигида Уй-жой коммунал Вазирлиги ИТ технологиялари бўлими бошлиғи томонидан «Менинг уйим» тизими бўйича туманимиздаги бошқарув компаниялари раҳбарларига ўқув семинари ўтказилди.
Семинар иштирокчилари уй-жой коммунал соҳасида қўлланиладиган янги тизим ҳақида маълумотга эга бўлдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.
Маълумот учун: «Менинг уйим» тизими бу кўп квартирали уйларни сақлаш учун тўланувчи мажбурий бадалларни назорат қилиш ва шаффофлигини таъминловчи тизим бўлиб, барча тўлов тизимлари ва давлат идоралари билан интеграция қилиш имкониятига эга.