«Менинг туманим жиноятчиликдан ҳоли» лойиҳаси доирасида Янгиҳаёт тумани ёшлари иштирокида жамиятда соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлашга қаратилган давра суҳбати ўтказилди.
«Ўзбекистон–2030» стратегиясида ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ишсизлик даражасини камайтириш мақсадида ташкил этилган тадбир Маънавият ва маърифат маркази Янгиҳаёт туман бўлинмаси, Халқ демократик партияси марказий Кенгаши ҳамда Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти ҳамкорлигида бўлиб ўтди.
Тадбирда Сенатнинг фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ёшларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берди.