Меҳнат ярмаркаси иштирокчиларига 200 дан ортиқ бўш иш ўрини таклиф қилинди
Бугун туманимизнинг «Орият» маҳалласидаги 332-умумтаълим мактабида «Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда 14 та иш берувчи корхона ва ташкилотлар ўзларининг 211 та иш ўринлари билан қатнашди.
Ярмаркада 50 нафар фуқародан 11 нафари муносиб иш ўринларига йўналтирилди ва 6 нафари касб-ҳунарга ўқитиладиган бўлди. Шунингдек, масъуллар томонидан бир гуруҳ вақтинчалик ишсиз фуқароларга бандлик масаласида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди