Туман ҳокими маҳаллаларда аҳоли турар-жойларининг озодалиги ва ҳудудда куз-қиш дастури доирасида амалга ошираётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.
Дастлаб, туман ҳокими «Навқирон» маҳалласида бўлиб, у ердаги ички кўчалар ҳамда кўп қаватли уйлар атрофининг тозалигини кўздан кечирди. Ўрганиш давомида бошқарув сервис компанияси раҳбарига тегишли кўрсатмалар берди.
Шундан сўнг, Қипчоқ кўчасидаги Д-500 мм бўлган 1500 метр эскирган иссиқ сув қувурларининг янгисига алмаштириш ишлари ўрганилди. Масъулларга ишларни тез фурсатда сифатли якунлаш бўйича топшириқлар берилди.