Масъуллар куз-қиш мавсумини беталафот ўтказишни режа қилишди
Бугун, туман ҳокими ўринбосари бошчилигида 2024/2025 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда бошқарув сервис компаниялари ҳамда коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва чора-тадбирлар ижроси муҳокама қилинди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.
Шунингдек, тадбир давомида аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, мавсум учун захиралар ҳолати, дебитор қарздорликни қисқартиш ва бошқа ташкилий масалалар кўриб чиқилди.