Куни кеча туман ички ишлар бўлими бошлиғи бошчилигида жорий йилнинг 10 февраль куни «Машъал» маҳалласида содир этилган жиноят жамоатчилик иштирокида атрофлича муҳокама қилинди.
Тадбир давомида жиноят тафсилотлари юзасидан Янгиҳаёт тумани тергов бўлими вакили батафсил ахборот бериб, бугунги кунда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги маълум қилинди. Шунингдек, ҳар қандай жиноятни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилишдан кўзланган асосий мақсад келгусида шу каби жиноятларни қайта содир этилишини олдини олишда кенг жамоатчиликнинг иштироки ва масъулиятини ошириш эканлиги таъкидланди.