Куни кеча Янгиҳаёт туман Пенсия жамғармаси раҳбариятининг “Марҳамат” МФЙ фуқаролари билан навбатдаги сайёр қабули ташкил этилди.
Унда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ногирон фарзандини парвариш қилаётган оналарга бериладиган нафақа пули тўланиши юзасидан тушунтириш берилди.
Шунингдек, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланиши бўйича фуқароларнинг саволларига атрофлича жавоб берилди.