info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

“Марҳамат”, “Гулшанобод” маҳалла фуқаролари билан сайёр учрашув ўтказилди

timeicon 06-11-2022

Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ҳудудий ишчи гуруҳи ходимлари томонидан Янгиҳаёт тумани “Марҳамат”, “Гулшанобод” маҳалла фуқаролари билан сайёр учрашув ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.

Жумладан, ушбу қарорга мувофиқ, “Марҳамат” маҳалласида нуронийлар маскани ва “Гулшанобод” маҳалласида автотураргоҳ қуриш бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек, учрашувда жамоатчилик вакиллари билан қарорда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли назорат қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech