Туманимизнинг 32-сонли умумтаълим мактабида маҳалла фаоллари ва ёшлар учун "Уч авлод учрашуви" ташкил этилди.
Учрашувда бугунги кунда ёшлар учун яратилган кенг имкониятлар билан бирга уларни йўлдан адаштириши мумкин бўлган иллатлар ва турли ёд ғоялар ҳам авж олаётгани таъкидланди. Кекса авлод вакиллари эса ўзларининг бой ҳаётий тажрибалари, меҳнат фаолияти ва бошдан кечирган қийинчиликлари ҳақида сўзлаб, тадбир иштирокчиларига қимматли тавсия ва насиҳатлар беришди.