Маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги оширилади
Куни кеча туман ҳокими бошчилигида туман Маънавият ва маърифат Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 3 та масала кун тартибига қўйилди.
Йиғилиш аввалида Кенгаш раиси ўринбосари сўзга чиқиб, жорий йилнинг 6 ойи мобайнида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш йўналишида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди.
Шунингдек, Кенгаш аъзолари туманда «Маънавият сектори»ни ташкил этиш ва унинг зиммасига бир қатор вазифаларни юклатиш масаласини муҳокама қилди. Бундан ташқари, ҳудуддаги мактаблар, боғчалар ва 30 та маҳаллада маънавий-маърифий ишлар ҳолати бўйича мониторинг натижалари ўрганилди.
Йиғилиш сўнгида эса ўтган давр мобайнида кузатилган камчиликларни бартараф этиш ва маънавий-маърифий ишларни янада самарали ташкил этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.