info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Мактабгача таълим тизимида инновацион ёндашувлардан фойдаланилмоқда

timeicon 23-07-2025

Янгиҳаёт туманида боғча тарбияланувчиларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг ижодий салоҳияти ва касб-ҳунарга бўлган қизиқишини оширишда янгича ёндашувлар йўлга қўйилмоқда.

 Хусусан, туманимизнинг 48-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида Сингапур давлати тажрибаси ва СТЕАМ таълим тизими асосида СТЕАМ лабораторияси ташкил этилган.

 Ушбу лабораторияда фаолият юритаётган “Кичик лаборантлар”, “Каштачилик”, “Кичик ошпазлар” каби тўгараклар болажонларнинг технология, муҳандислик, санъат математика ва табиий фанлар бўйича билим ҳамда кўникмаларини янада оширишга хизмат қилмоқда.

 Шунингдек, ушбу чора-тадбирлар самарадорлиги туман депутатлари ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бўлими мутасаддилари томонидан назорат қилиб борилмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech