Айни кунларда Янгиҳаёт туманидаги умумтаълим мактабларининг 10-синф ўқувчилари ўртасида “Ҳоким кубоги” учун жамоавий олимпиада беллашувлари қизғин давом этмоқда.
Ушбу олимпиада доирасида жамоалар икки босқичда — синов тестлари ва лойиҳа ишлари бўйича ўзаро беллашмоқда. Шунингдек, иштирокчиларнинг билим даражаси, фикрлаш қобилияти ва жамоавий ишлаш кўникмалари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилмоқда.
Мазкур чора-тадбирлардан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг иқтидор ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг таълим олиш ва касб-ҳунар эгаллашига кўмаклашишдир.