info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Мактаб ўқувчилари туман ФВБ фаолияти билан танишди

timeicon 21-04-2025

Янгиҳаёт тумани фавқулодда вазиятлар бўлимининг ёнғин-қутқарув отрядида “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди. Унда 356-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчилари иштирок этди.

Дастлаб, ўқувчилар бўлим фаолияти, ходимлар учун яратилган шароитлар, ўқув хоналари ва замонавий техника воситалари билан танишди.

Шундан сўнг, бўлим мутахассислари томонидан ўқувчиларга ёнғин ёки фавқулодда вазиятлар содир бўлганда тўғри ҳаракатланиш ва биринчи ёрдам кўрсатиш тартиби бўйича тушунчалар берилди.Бу орқали уларнинг билим ва кўникмалари янада мустаҳкамланди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech