Янгиҳаёт тумани Марказий кўптармоқли поликлиникасида Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси, туман СEО ва ЖСХ вакиллари ва қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан Янгиҳаёт туманида фаолият юритувчи тиббиёт ходимлари учун махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Махсус-тактик ўқув машқи «Қрим-Конго геморрагик иситма ҚКГИ аниқланганда, ушбу касалликнинг аҳоли орасида тарқалиб кетишининг олдини олишда тегишли хизматларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари» мавзусида бўлиб ўтди.
Махсус-тактик ўқув машқи 2 хил шаклда семинар ва амалий тактик-машқ кўринишида ўтказилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавобларни олдилар.