info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Мадинанинг қилаётган тинимсиз меҳнатлари орзуларига қанот бўлишини тилаймиз!

Мадинанинг қилаётган тинимсиз меҳнатлари орзуларига қанот бўлишини тилаймиз!
timeicon 14-11-2022

 Мадина Хурсандова 15 ёш. Ҳозирда туманимиздаги 285-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси. У спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича 3 ёшидан бери шуғулланиб келади.

 Мадинанинг спорт билан мунтазам шуғулланишига сабаб, бобосининг спорт залига олиб боргани ва ойисининг доимий қўллаб-қувватлашидир. Қаҳрамонимиз ўн йилдан ортиқ вақт мобайнида кўплаб турнир ва мусобақаларнинг ғолиби бўлган.

 Хусусан, Тожикистонда ўтказилган 2007-2015-йилларда туғилган қизлар ўртасидаги 1-очиқ халқаро турнирида 1-ўринни қўлга киритган. International association of sport clubs томонидан ўтказилган "East cup & olympic stars" халқаро турнирининг кумуш медали соҳибаси. Шунингдек, у бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон ва Осиё чемпиони ҳисобланади.

 Ёш спортчимиз келгусида бадиий гимнастика бўйича мураббий бўлиш ҳамда олимпиада ўйинларида ғолиб бўлишни мақсад қилиб қўйган.

 Мадинанинг қилаётган тинимсиз меҳнатлари орзуларига қанот бўлишини тилаймиз!

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech