Бугун туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида туман ҳокимининг мутасадди раҳбарлар, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда жиноятчиликни жиловлаш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш борасида маҳаллий ҳокимият, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари, маҳалла билан ҳамкорликда ўтказиб келинаётган тезкор-профилактик ва махсус тадбирлар самарадорлигини ошириш кераклиги таъкидланди.
Шунингдек, ички ишлар органлари фаолиятида мавжуд муаммо ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда тегишли чора-тадбирлар белгилаш бўйича масъулларга топшириқ берилди.