info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш бўйича ишлар тизимли давом этмоқда

timeicon 20-05-2025

Туман ҳокими, туман прокурори, туман ИИО ФМБ бошлиғи, туман адлия бўлими бошлиғи ҳамда "маҳалла йеттилиги" аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллалар ҳудудида амалга оширилган ишлар ҳамда “йўл харитаси” доирасида олиб борилаётган вазифалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, йиғилиш давомида мутасаддилар томонидан ҳар бир маҳалла ҳудудида хавфсиз муҳитни яратиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлиги таҳлил қилинди.

Шу билан бирга “маҳалла йеттилиги” вакилларига аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech