331-сонли умумтаълим мактабида туман ҳокими, туман прокурори, туман ИИО ФМБ бошлиғи ҳамда туман солиқ инспексияси бошлиғи бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллалар ҳудудида амалга оширилган ишлар ҳамда “йўл харитаси” доирасида олиб борилаётган вазифалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, мутасаддилар томонидан масъуллар ва “маҳалла йеттилиги” вакилларига маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, профилактик тадбирларни кучайтириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.