info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича бажарилаётган ишлар самарадорлиги баҳоланди

timeicon 21-05-2025

Куни кеча туман ҳокими, туман ИИО ФМБ бошлиғи, туман солиқ инспексияси бошлиғи, масъул раҳбарлар ҳамда "маҳалла йеттилиги" аъзолари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда "йўл харитаси" доирасида олиб борилаётган вазифалар ижроси муҳокама қилинди.

Шунингдек, йиғилиш давомида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳамда "маҳалла йеттилиги" вакилларига ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва профилактик тадбирларни кучайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech