info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Mаҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказилди

timeicon 25-08-2023

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Б.Т.Абдуллаев, туман ҳокими бошчилигида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Туман маданият саройида бўлиб ўтган йиғилишда Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи, туман сектор раҳбарлари, туман миллий гвардия масъуллари, ҳоким ўринбосарлари, маҳалла раислари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари ва масъул ташкилот масъуллари иштирок этди.

Йиғилишда туманда жиноятчиликнинг олдини олиш, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш бўйича қилинган ишлар таҳлил қилинди. Маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар профлактикаси инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари билан бир қаторда Миллий гвардия ходимлари ҳам жалб этилади. Маҳаллаларда бириктирилган ҳарбий хизматчи ва ходимларга керакли тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech