Етакчилар ўзига бириктирилган маҳаллаларда фаолиятини қуйидаги асосий йўналишларда амалга оширади:
Маданият ва санъатни тарғиб қилиш борасида – “Санъат ғунчалари” кўрик-танлови, мақом, бахшичилик ва эстрада бўйича “Ёшлар овози”, “Ёш мусаввирлар” танловлари ҳамда “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёт фестивалини ўтказади, шунингдек, ёшлар ва болалар театр жамоаларини ташкил этади;
Соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш борасида – мини-футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси, велоспорт, югуриш, шахмат, шашка, бадминтон, камондан отиш бўйича мусобақаларни ташкил этади, саломатлик учун 5 000 қадам юриш марафони ҳамда “Ёш эколог” акциясини ўтказади;
Ахборот технологияларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш борасида – “Бир миллион дастурчи”, “Дастурлашга биринчи қадам” лойиҳаларини амалга оширади, киберспорт чемпионати ва “Ахборот технологиялари билимдони” танловини ўтказади;
Маънавият ва китобхонликни тарғиб қилиш борасида – “Заковат” мусобақаси, “Қувноқлар ва зукколар”, “Зукко китобхон”, “Ёш китобхон”, “Ёш китобхон оила”, “Хорижий тиллар билимдони” ва “Ёш полиглот” танловлари ҳамда “Мунозара” интеллектуал ва миллий халқ ўйинларини ташкил этади;
Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш борасида – “Ёш чегарачи”, “Ёш қутқарувчи”, “Қувноқ стартлар”, “Темурбеклар”, “Тўмарис маликалари”, “Шунқорлар”, “Ёш ҳуқуқшунос”, “Ёш сайловчи”, “Ёш депутат” танловлари ҳамда “Мен ҳам аскар бўламан” акциялари ва ҳарбий қисмларга саёҳатларни ташкил этади;
Тадбиркорлик ғояларини қўллаб-қувватлаш борасида – “Ўзбекистон учун 100 ғоя” ва “Маҳалланинг ишбилармон тадбиркори” танловлари, “Бизнесга биринчи қадам” грант лойиҳаси ҳамда муваффақиятга эришган тадбиркорлар билан учрашувларни ташкил этади.