Маълумки, жорий йилнинг май-июл ойларида Тошкент шаҳрида маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг навбатдаги сайлови бўлиб ўтади.
Шу боис, бугун Янгиҳаёт тумани ҳокимлигида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ходимларини малакасини ошириш ўқув курси директори, туман ҳокими ўринбосари ҳамда маҳаллалар уюшмаси туман бўлими бошлиғи томонидан фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ раҳбарлари учун ташкилий семинар-тренинг ўтказилди.