info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Маҳаллалар фаолияти ўрганилмоқда

timeicon 29-04-2025

Гап шундаки, туман ҳокими, туман прокурори, туман ИИО ФМБ бошлиғи ҳамда туман солиқ инспексияси бошлиғи "Янги Умид", "Янги Турмуш" ҳамда “Ташаббус” маҳаллаларида бўлиб, у йерда тегишли идора ходимлари билан бирга "маҳалла йеттилиги" аъзолари ва тадбиркорлар фаолияти ўрганилди.

Ўрганишлар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025-йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида мазкур маҳаллалар ҳудудида амалга оширилган ишлар самарадорлиги баҳоланди.

Шунингдек, масъуллар томонидан мазкур қарор ижроси юзасидан топшириқлар берилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech