Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман Ёшлар ишлари агентлиги ходимлари, туман ИИБ ХҚБ инспекторлари, туман Отинойиси ҳамда туман маҳаллаларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий, маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари иштирок этди.
Йиғилишда Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш марказининг ташкилий услубий профилактика ва эпидемияга қарши ишларни ташкил қилиш шаҳар бўйича эпидемиологи Акрамова Дилобар иштирок этиб, «ОИВ – инсон иммунитет танқислиги вирусининг олдини олиш» мавзусида маъруза қилди.