info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Маҳалла раисларига хизмат гувоҳномалари топширилди

timeicon 11-07-2025

Янгиҳаёт тумани ҳокимлигида туман ҳокими ҳамда Халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгаши депутатлари иштирокида янги сайланган 30 нафар маҳалла раисига хизмат гувоҳномалари ва “Маҳалла раиси” кўкрак белгиси тантанали тарзда топширилди.

 Тадбирда туман ҳокими ва депутатлар маҳалла тизимида эришилган натижалар, раисларнинг зиммасидаги вазифалар ҳамда ислоҳотлар ижросидаги уларнинг масъулияти ҳақида сўз юритиб, уларга куч-ғайрат тиладилар.

 Шунингдек, “маҳалла йеттилиги” тизими самарадорлигини ошириш, аҳолини рози қилиш ва ўзаро ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech