info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Маҳалла раислари ва ижтимоий ходимлар иштирокида семинар ташкил этилди

timeicon 26-07-2025

Куни кеча Янгиҳаёт туман ҳокимлиги биносида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ҳамкорлигида маҳалла раислари ҳамда ижтимоий ходимлар учун семинар ўтказилди.

 Семинар давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш ва мавжуд хизматлардан тўлақонли фойдаланиш имкониятларини яратиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, маҳалла институтлари ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ўзаро маълумот алмашиш ва муаммоларни жойида ҳал қилишга қаратилган таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech