Куни кеча туманимизнинг 285-мактабида Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, туман ҳокимликлари ҳамда тегишли ташкилот ва идоралар билан биргаликда маҳалла фуқаролар йиғини ҳузурида «Маҳалла назорати гуруҳи»ни самарали ташкил этиш юзасидан семинар ўтказилди.
Семинарда туман ҳокимлигининг масъуллари, 30 та маҳалла раислари, бундан ташқари, Хушнуд маҳалласининг фаоллари иштирок этди. Тадбир давомида маҳалла назорати гуруҳининг асосий мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, унинг таркибини шакллантириш ҳамда маҳалла раиси сўровини амалга ошириш тартиби Хушнуд маҳалласи мисолида тушунтириб берилди.
Шунингдек, семинар доирасида Хушнуд маҳалласининг «Маҳалла назорат гуруҳи» раҳбари, ўринбосари, котиби ва аъзоларини сайлаш учун вакиллар йиғилиши ҳам ўтказилди.