info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

«Маҳалла еттилиги»нинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш масалаларида кўрилаётган чора-тадбирлар бўйича маълумотлар бериб ўтилди

timeicon 29-11-2023

Куни кеча туман ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоатчилик, маҳалла ва нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, «Нуроний» жамғармаси Тошкент шаҳар кенгаши раиси, сенатор Рустам Калонов ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи иштирокида маҳалла фаоллари учун семинар ташкил этилди. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 18 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларига ташрифи жараёнида Мирзо Улуғбек туманининг Хабиб Абдуллаев маҳалласида бўлиб ўтган фаоллар билан учрашувида «Маҳалла еттилиги» ҳамда фаолларининг иш фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича берган кўрсатмалари ижросини таъминлаш юзасидан керакли тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, семинарда «Маҳалла еттилиги»нинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш, аҳоли тинчлиги ва бандлигини таъминлаш масалаларида кўрилаётган чора-тадбирлар бўйича маълумотлар бериб ўтилди

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech