info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

«Маҳалла еттилиги» ўқув-семинари бўлиб ўтди

timeicon 01-02-2024

Бугун туманимиздаги 329-мактабда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар филиали ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган «Маҳалла еттилиги» ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Унда 30 та маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари, профилактика инспекторлари ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этди.

Мазкур семинарни ташкил этишдан мақсад давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш, ушбу тизимнинг янада самарали ишлашини ташкил қилиш, «маҳалла еттилиги»ни ташкил қилувчи давлат хизматчиларини замонавий тажрибалар асосида ўқитиш ҳамда қайта тайёрлашдан иборат.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech