Бугун эрта тонгдан туман ҳокими ва ҳоким ўринбосари бошчилигида бошқарув сервис компаниялари, туман ободонлаштириш бошқармаси ҳамда маҳалла «еттилиги» иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда маҳаллаларда олиб борилаётган ободонлаштириш, тозалаш ва кўкаламзорлаштириш ишларини юқори савияда ташкил этиш хусусида сўз борди.
Бугунги кунда туманда бошқарув сервис компаниялари билан бир қаторда маҳалла аҳли томонидан ҳашар тадбирлари ҳам ташкил этилмоқда. Туман ҳокими маҳалла ободлиги йўлида ҳамма бир ёқадан бош чиқариб, қилинаётган ишларни янада жадаллаштириш зарурлигини, бунда тозаликка масъул бўлган ташкилотлар, маҳалла раислари, фаоллари бирдамликда ҳаракат қилишлари кераклигини таъкидлади.