info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Қурилиш объектлари кўздан кечирилди

Қурилиш объектлари кўздан кечирилди
timeicon 14-03-2022

Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари, шаҳар прокуратураси тармоқ раҳбарлари, Янгиҳаёт тумани сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилот масъуллари томонидан туманда фаолият юритиб келаётган бир қатор корхоналар ва қурилиш объектлари кўздан кечирилди.

Жумладан, дастлаб фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Dentafill Plyus” МЧЖ ва кабель маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “ARTIKUL AZIYA KABEL” МЧЖ фаолияти билан танишилиб, унинг фаолиятидаги мавжуд муаммолар ўрганилди ва тегишли ташкилотларга муаммоларни ҳал қилиш юзасидан кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Сўнг “Дўстлик” маҳалласида қурилаётган тез тиббий ёрдам станциясида олиб борилаётган қурилиш ишларининг аҳволи ўрганилди. Ўрганиш давомида ушбу объектни лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида сифатли қуриш, қурилиш ишларини жадаллаштириш ҳамда белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш борасида масъул ва пудратчи ташкилот вакилларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech