Қиш келиб, совуқ кунлар ҳам бошланди. Ёғингарчилик, дарахтлардан тўкилаётган барглар, атрофга улоқтирилаётган чиқиндилар...
Куннинг мана шундай совуқ ҳароратига қарамай, ободонлаштириш ҳодимлари бугун ҳам туманимизни обод қилишмоқда.
Бугунги кунда туманимизда 204 нафар ободонлаштириш ишчилари меҳнат қилишади.
Туман ободонлаштириш бўлими томонидан уларга қишги, иссиқ кийимлар берилди. Эндиликда уларга ҳар мавсум учун махсус кийимлар ажратилади.
Ҳурматли фуқаролар, уларнинг беминнат меҳнатларини қадрлайлик.