Куни кеча туман прокурори, туман ИИО ФМБ бошлиғи, туман солиқ инспексияси бошлиғи ҳамда масъул раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш кун тартибида бир қатор долзарб масалалар кўрилди. Хусусан, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ,шунингдек, маҳаллаларнинг "йўл харитаси" доирасида олиб борилаётган вазифалар ижроси муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунида масъулларга ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва ишларни тизимли ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.